Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов вилоятнинг олис ҳудудларидан ҳисобланган Нуробод туманининг “Наврўз “ маҳалласида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди.
Унда юртдошларимизни қийнаб келаётган 20 дан зиёд турли мурожаатлар атрофлича ўрганилди. Шунингдек, 5 нафар ёшларга ИД-карталар тантанали топширилди.
Сайёр қабулдан сўнг, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида “маҳалла бешлик”лари фаолияти ўрганилди. Хусусан, бошқарма бошлиғи “Наврўз” ҳамда “Сарикул” маҳалла фуқаролар йиғинларининг бешликлари фаолияти билан танишди. Маҳаллани жиноятдан холи масканга айлантириш борасидаги таклифларини билдирди.
