Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-ҳарбий қисм ва Наманган ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-азоларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда уй-жой учун имтиёзли кредит ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш ва ҳарбийларнинг оила-азоларини ишга жойлаштириш масалаларида 9 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатлардан 1 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, 3 таси тегишли ташкилотларга йўналтирилди, 5 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Б. МЎНИСОВ,

подполковник.