Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исламов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари, ички ишлар органларига ишга кириш, ишга тиклаш, паспорт, фуқаролик, тергов соҳасига оид масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказди. Унда воҳанинг шаҳар-туманларида истиқомат қилувчи 250 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхонаси, Олий суд, Судъялар Олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда давлат Божхона қўмитаси раҳбар ходимларидан иборат Республика ишчи гуруҳига 133 нафар фуқаро турли масалалар бўйича мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 36 таси жойида ижобий ҳал этилди, 97 та мурожаат вақт ва маблағ талаб этиши инобатга олиниб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабулларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши борасида учраётган муаммолар юзасидан мурожаатлар тингланиб, айримларига қонуний ечим топилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Чироқчи тумани “Уймовут” Мфйда яшовчи фуқаро М.Эгамбердиэв, Китоб тумани “Бектемир” Мфйда яшовчи фуқаро А.Худойназаров ва Қарши тумани “Ўзбекистон мустақиллиги” Мфйда яшовчи фуқаро И.Акрамовлар Қарши шаҳар Ииофмбга профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимларига ишга қабул қилинди.

Сайёр қабуллар жараёнида ёшларга ИД карталар тантанали равишда топширилди.

 Содиқ РАҲИМОВ,

 “Постда” мухбири.

 Қашқадарё вилояти.