Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Санжар Жаббаровнинг аҳоли мурожаатларини тинглаш, масъуллар иштирокида кўриб чиқиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш мақсадида вилоят Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Унда фуқароларнинг Ички ишлар органлари хизматига кириш ҳамда тергов ва суриштирув ҳаракатлари билан боғлиқ турли муаммо ва мурожаатлари эшитилди.

Бошқарма бошлиғи томонидан ҳар бир мурожаатни таҳлил этган ҳолда қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Достон Шамсиддинов, 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати раҳбари, маёр.