Вилоят Ички ишлар бошқармасида Бухоро вилоятида Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги – “Cйбер-Wеэк” комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги Тезкор–қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ҳамда вилоят ИИБ масъуллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси ва ОАВ вакиллари, ҳамкор корхона ташкилотларнинг мутасаддилари, ахборот хизматлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Анжуман сўнгида соҳага тааллуқли ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларга вазирлик ҳамда бошқарма тегишли соҳавий хизматларининг масъуллари томонидан батафсил жавоблар берилиб, ўзаро фикр-мулоҳаза алмашинилди.