Ички ишлар органларида кўп йиллар хизмат қилган фахрий устозларимизнинг ўгит ва тавсиялари уларни босиб ўтган йўлларидан сабоқ чиқариш мақсадида ташкил этилаётган учрашувлар самарасини кўрсатаётгани ҳақиқат. Хусусан вилоят ИИБ ташаббуси билан ташкил этилган уч авлод учрашуви ҳам айни мақсадларни кўзда тутди.
Учрашув соҳанинг тажрибали ходимлари ва ёш ходимларнинг қизиқарли саволлари билан янада кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса фахрий устозларимизнинг хизмат даврларидаги унитилмас, шу билан бирга жиноятларни иссиқ изида фош этишдаги жасоратлари акс этган ҳикоялар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбирда иштирок этган ИИВ Академияси вакили ҳам ўз сўзида ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларда миллий қадирятларга содиқ, чинакам ватанпарвар ва фидоий, бурчига садоқатли этиб тарбиялашда бу каби учрашувларнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Шунингдек истеъфодаги фахрийларимиз хизмат интизомини ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан сўнги вақтларда содир этилаётган порахўрлик, таъмагирлик, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш каби жиноятлар йўл-транспорт ходисаларига йўл қўймаслик тўғрисида сўзлади.
Мухтасар айтганда айни пайтда хизмат фаолиятини олиб бораётган ёш ходимлар учун бугунги сермазмун давра суҳбати ва фахрийлар тавсияси дастурул амал вазифасини башириши шубҳасиз.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
