ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7536-ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Яқинда Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 1, 2, 3, 4, 7- сонли умумтаълим мактабларининг 133 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар иштирокида "Очиқ эшиклар куни" тадбири “Ватан қадрини билмаган ўз қадрини билмайди» шиори остида ўтказилди.
Тадбир ўқувчи ва ўқитувчиларга манзир бўлди.
Ю. ЭГАМБЕРДИЭВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
