Шу йилнинг 17-сентабр куни Қўқон шаҳар Алишер Навоий мавзесида яшовчи фуқаро Қ.А.нинг уйини ўғри тунаб кетди.
Номаълум шахс хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, нархи 16 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар ва 450 АҚШ долларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинади.
Эртасига уйини ўғри урганини билиб қолган жабрланувчи дарҳол ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни фуқаро Т.М. содир этганлиги аниқланиб, просессуал тартибда ушланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
