Тошкент шаҳар ИИББ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник И. Миниханова ва Юнусобод тумани ИИОФМБ мутахассис-психологи, катта лейтенант Р. Расулов билан ҳамкорликда аёл ходималарнинг яшаш шароити ўрганилмоқда. Ўрганишлар давомида ходималарнинг оила аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилиб, хизмат қийинчиликлари билан бир қаторда, давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органларига яратилаётган шарт-шароитлар, ижтимоий ҳимоя каби имтиёзлар ҳақида тушунчалар ҳам берилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
