Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат вақтида фуқаролар билан профессионал ишлаш тайёргарлигини янада ошириш учун жорий йилнинг 18 июлидан бошлаб, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда тезкор хизматлар ходимларининг касбий тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув дастурига мувофиқ, ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари вазирлик академик лицейлари базасида махсус ўқув-амалий тренинг йиғинлари ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан ИИВ Малака ошириш институтида мазкур ўқув йиғинига жалб этилган тренерлар билан онлайн машғулот ўтказилди. Унда ушбу тадбирнинг мақсади, машғулотларни самарали ташкил этиш усул ва услублари, ўқув йиғини давомида амалга оширилиши кўзда тутилган вазифалар, шунингдек, ўқув услубий қўлланмалар ҳамда видеороликлардан фойдаланиш бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Ўз мухбиримиз.