Жиззах шаҳар ИИБ ҲПБ инспектор-психологлари томонидан “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан бир нечта ўқув муассасаларида “Давомат” профилактика тадбири ўтказилди. Мазкур жараёнда 5-сонли умумтаълим мактабининг бир қатор синфларида 7 нафардан 11 нафаргача ўқувчилар йўқлиги аниқланди. 14 ва 17-сонли умумтаълим мактабларидаги вазият ҳам кўнгилдагидек эмаслиги маълум бўлди.

Тадбир доирасида қаровсиз қолган 29-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Жиззах вилояти ИИБ Ҳпбга қарашли вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Айни вақтда унга васий тайинлаш чоралари кўриляпти. Тадбирлар давомида тартиб-қоидаларни бузаётган ҳамда дарсларда қатнашмаётган ўқувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.