Соҳа ходимларининг касб байрами арафасида ИИВ Фарғона академик лицейида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари” шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа доирасида ўқувчилар дастлаб вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ баталонига ташриф буюриб, у ерда янги ҳарбий техникалар ва замонавий қурол-яроқлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, махсус отрядларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилиб, катта таассуротга эга бўлишди.
Шундан сўнг ҳарбий спорт мусобақасига старт берилди.
Мусобақалар тўрт босқичда ўтказилиб, ўқувчиларнинг ҳаракатлари ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Беллашув сўнггида ғолиб бўлган гуруҳлар қимматбаҳо совғалар, кубок ва махсус диплом билан тақдирланди.
– Мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад – ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ички ишлар органлари хизматига бўлган қизиқишини янада оширишдан ибрат, – дейди мусобақа бош ҳаками, маёр Суҳроб Мирзаев.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
