Куни кеча вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан Навоий шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида кўргазмали ўқув машғулоти ташкил этилди. Унда Марказнинг тажрибали ходимлари мазкур соҳанинг бугунги кундаги имкониятлари ҳақида сўзлаб беришди. Хусусан, ИИВ томонидан Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази учун ажратилган ҳаракатланувчи “Волксwаген Cрафтер” русумли криминалистик лабораториянинг жиноятларни “иссиқ изидан” фош этишдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида гап кетганда, ўқувчилар гўёки бутун вужудлари қулоққа айланиб тинглашди. Уларнинг саволларига мутахассислар атрофлича жавоб қайтаришди.
Ушбу машғулотдан кейин ўқувчи-ёшларда ички ишлар органлари фаолиятига қизиқиш кучайган бўлиши аниқ. Ана шу қизиқиш уларнинг айримларида келгусида қатъий мақсадга айланса ажаб эмас. Одатда болалар қалбида юксак орзулар шу тарзда туғилади.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.