Тошкент шаҳар ИИББ ЖЦБ ППХ бригадаси мажлислар залида ЙҲХБ шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари ҳамда турмуш ўртоқлари билан Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизомига ҳамда қонунийликка риоя қилишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Азиз Икрамов ҳамда бош бошқарма раҳбарияти иштирок этди. 

Вазир ўринбосари сўз олар экан, ҳукуматимиз томонидан Ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шарт-шароитлар ва берилаётган имтиёзлар ҳақида гапириб ўтди. Шахсий таркибни хизмат интизомига ва қонунийликка қатъий риоя қилиб, имтиёзлар муносиб фойдаланиб, келгусида ёруғ юз билан нафақага чиқишларини тилади. 

Ходимларнинг ота-оналарига мурожаат қиларкан фарзандлари томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишда назоратни ҳамда эътиборни янада кучайтиришга чақирди. Шунингдек, хизматда ўзини намунали кўрсатиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ходимларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома” эълон қилиниб, гул ва совғалар тақдим қилинди. 

Шунингдек, йиғилишга таклиф қилинган ота-оналарнинг таклиф ва мулоҳазалари ҳам тингланиб, улар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

 Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.