Ширин шаҳар 4-умумий ўрта таълим мактаби учинчи сектор оталиғига олинди.

Ёзги таъмирлаш ишлари авж палласига кирган шу кунларда умумтаълим мактаблари ҳомийлар томонидан зарур қурилиш материаллари билан таъминланиши эзгу амалга айланган. Ширин шаҳар ИИБ томонидан мазкур мактабга 5 тонна семент, бир неча ўн куб. метр шағал, қум каби қурилиш материаллари етказиб берилди. Шунингдек, учинчи сектор ташаббусига кўра, давлат бюджети ҳисобидан мактабнинг бир неча хоналари ҳамда фасад қисми таъмирланиши кўзда тутилган.   

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

“Постда” мухбири.

 Сирдарё вилояти.