Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи, маёр Н.Нарзуллаэв 3-сектор ҳудудида жойлашган Чўкирли маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари билан учрашди ва “маҳаллабай” ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича уларнинг фикрлари билан қизиқди. 

Шундан сўнг туман ИИБ бошлиғи ёш авлодга ўрнак сифатида от миниб, маҳалла ҳудудини айланиб чиқди. Маҳалладаги хонадонларда бўлиб, фуқароларнинг замонавий иссиқхоналари билан танишди. Уларни кенг тарғиб қилиш, керак бўлса, қўни-қўшнилар иссиқхонада маҳсулот етиштириш бўйича ўзаро тажриба алмашиши лозимлиги ҳақида суҳбатлашди. 

Шунингдек, маёр Н.Нарзуллаэв ташаббуси билан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳудуддаги 59-сонли умумтаълим мактабига 500 дона бадиий китоб совға қилинди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.