Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул раҳбарлари ва олий таълим муассасалари мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбирда таълим муассасаларида ўз фаолиятини бошлаган 8 нафар профилактика инспекторининг вазифалари таништирилди. Шунингдек, ушбу муассасаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барварқ олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.
