Ғиждувон туман ҳокимлиги биносида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “Энг буюк саодат –оила бахти” шиори остида тадбир ташкил этилди. Унга ҳудуддаги ажрим ёқасига келиб қолган, низоли оилалар, оқила аёллар, кайвонилар, маҳаллалардаги фаол аёллар ҳамда ибратли оилалар таклиф этилди.

Тадбир жараёнида кўрсатилган ҳуқуқий, психологик, маънавий ёрдамлар ҳамда тренинглар натижасида 50 дан ортиқ оилалардан 28 таси шу жойнинг ўзида яраштирилди. Қолган оилалар билан эса индивидуал шуғулланиш учун психологларга бириктирилди. Энг муҳим жиҳати, 36 нафар фарзандларнинг тўлиқ оилада баркамол тарбия топиши, уларни келажакда етук инсон бўлишлари ҳамда мустаҳкам оилалар сони кўпайишига эришилди.

Саодат ҒАНИЕВА,

Бухоро вилояти.