Касб фидойиси
Сирдарё тумани «Матонат» маҳалласида ноқонуний ов қуроли топилди.
Ўқотар қуролга қонунга хилоф равишда эгалик қилиш ўзгалар ҳаётини хавф остида қолдириш, демакдир. Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ЖЦГ катта инспектори, маёр Салимжон Эштаев шундай ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор бериб келади. У тезкор маълумотлар асосида «Матонат» маҳалласида яшовчи аёл Ш.З.нинг хонадонида милтиқ сақланаётганидан хабар топди. Натижада хонадондаги сандиқда «ИЖ-18» маркали, 16 калибрли қўшотар ов милтиғи сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маёр Салимжон Эштаев 1987 йилда туғилган. 2013 йилдан ички ишлар тизимида фаолият олиб бормоқда. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
Ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти.
