Хотин-қизлар орасида фирибгарлик жиноятининг олдини олиш ойлиги доирасида Амударё тумани ИИБ томонидан тумандаги барча маҳалларда, айниқса «қизил» тоифадаги маҳаллаларда фирибгарлик жиноятининг олдини олиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Бобур номидаги овул фуқаролар йиғинида ўтказилиб, фирибгарлик жинояти ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, фирибгарлар тузоғига тушмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақидаги буклетлар тарқатилди.

Инобат Ўрозматова,

лейтенант.