Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 1 майидан 31майига қадар, мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилиши белгиланди.
Шу муносабат билан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7551-ҳарбий қисмда “Жалолиддин Мангубердининг жанг санъати ва ҳарбий тактикаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда иштирок этган она юртимиз осойишталик посбонлари буюк бобокалонимизнинг нақадар жасур ва довюрак саркарда эканлиги, унинг мўғул босқинчиларига қарши аёвсиз жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари эса, бунинг яққол тасдиғи эканлигига амин бўлишди.
Шунингдек, ҳақиқий ватанпарварлик руҳида ўтган мазкур тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ҳам бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
