Яккасарой тумани ИИОФМБ психологик таъминлаш гуруҳи катта психологи, катта лейтенант Сайёра Қодирова ва вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог, лейтенант Мунира Жумабоэва тумандаги 144-умумий ўрта таълим мактаби педагоглари учун амалий семинар-тренинг ташкиллаштирилди.
Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ўқувчи-ёшларнинг руҳий ҳолатидаги нохуш ўзгаришларни аниқлаш ва бартараф этишнинг психологик йўллари, ота-она ва фарзанд муносабатлари ўртасидаги руҳий эмосионал тўйинмаганлик сабабли боладаги агрессив хулқ-атвор юзага келиши оқибатлари юзасидан илмий-назарий маълумотлар беришдан иборат.
Ўқитувчилар ўтказилган ушбу семинар-тренингдан кўп нарса ўрганганликлари, буни дарс жараёнларида фойдаланишларини айтиб ўтишди. Айниқса, бола руҳиятидаги ўзгаришларни аниқлаш ва бартараф этишда ушбу маълумотлар ёрдам бера олиши, шу каби семинар тренингларнинг келгусида ҳам яна давом эттириш лозимлиги таклифи билдирилди.
Сарвар СОБИРОВ,
“Постда” мухбири.
