Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Шуҳратжон Сотволдиэв Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасидаги “Помуқ” маданият марказида сайёр қабул ўтказди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилиш, имтиёзли кредит олиш, иш билан таъминланиш, ўқув шартномаси тўлови борасидаги қатор муаммолари тинганди. Муҳими, ушбу мурожаатларнинг 13 таси шу ернинг ўзида ижобий ечим топди. Жумладан, тўрт нафар талабага шартнома тўлови тўлаб бериладиган бўлди. 4 нафар хотин-қизга тикувчилик касбини ўрганиши учун ўқув курсига йўлланма берилди. Ўқув курсини тугатган 4 нафар қиз эса тикув машиналари билан таъминлашди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 8 та мурожаат ижроси назоратга олинди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
