Ички ишлар органларини тезкор, префессионал ва халқчил тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлардан жамоатчиликни хабардор қилиш, шунингдек, ёшлар ўртасида ички ишлар органлари соҳасига қишиқиш ва ҳавас уйғотиш мақсадида Фарғона вилояит ИИБ ЖЦБ патрулъ-пост хизмати баталъонида пресс-тур ташкил этилди.
Вилоят ИИБ Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари, блоггерлар билан бирга, ИИВ Фарғона академик лицейи ҳамда Фарғона юридик техникуми ўқувчилари ҳам иштирок этишди.
Тадбир давомида кинология хизмати ходимлари томонидан хизмат итлари ёрдамида амалга оширилган кўргазмали чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Баталъон мутахассислари томонидан хизмат транспортлари ҳамда хизматда фойдаланиладиган ускуналар, қуроллар ва махсус воситалар кўргазмаси ташкил қилиниб, пресс-тур иштирокчиларига таништирилди.
Тадбир иштирокчилари, шунингдек, баталъон спорт зали ва майдонларини ҳам кўздан кечирдилар. Шу ерда ходимларнинг машғулот жараёнига бевосита гувоҳ бўлиб, спорт соҳасида катта ютуқларга эришаётган юрт посбонлари билан юзма-юз мулоқот ўтказишди.
Пресс-тур давомида журналистлар ва ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
