Сайхунобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторларига хизмат олиб бориш ҳолатини қайд этиб борувчи “бодй cамера”лар тарқатилди. 

Камера ходимнинг кунлик иш фаолияти, фуқаролар билан ўзаро мулоқотини узлуксиз ёзиб боради. У ягона бошқарув тизимига уланган бўлиб, марказий аппарат томонидан бошқарилади.

Профилактика инспекторининг камера ёзуви тизимда коррупсиянинг олдини олишга, вазиятларни ҳаққоний ўрганиш ва адолатли чора-тадбирлар кўришга ёрдам беради.

Ушбу замонавий ускунадан вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида ҳам босқичма-босқич жорий қилиш кўзда тутилган.

Достон ШАМСИДДИНОВ, 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати раҳбари, маёр.