Яқинда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази психологлари томонидан мазкур ҳудудда жойлашган 44-сонли манзил колонияда хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида психологик тренинг ташкил этилди.
Уни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ходимларнинг хулқ-атворида учрайдиган айрим нуқсонларни диагностика қилиш ва уларни бартараф этиш ҳамда хизмат фаолиятига салбий таъсир этувчи иллатларга чек қўйишдан иборатдир.
Шу боисдан, ушбу тадбир давомида осойишталигимиз посбонларида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш бўйича турли ўйин ва машқлар ташкил қилиниб, бу орқали ўзи ва бошқаларни тушиниш ҳамда инсоний муносабатларини янада ривожлантиришга асосий эътибор қаратилди.
Муродулла РАЖАБОВ,
маёр.
