ИИВ ММИ ва КБТД Психологик таъминлаш бўлими ҳамда бошқарма мутахассис психологлари иштирокида вилоят ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий, касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида психологик тренинг машгулотлари ўтказилди. Машгулотларда малакали ўқитувчи ва психолог мутахассислар шахсий таркибнинг хизмат жараёнида юқори зўриқишлар, ҳаётини хавф остида қолдириш билан боғлиқ ҳолатларда ўзини тутиш, муомала маданиятини шакллантириш, фуқаролар билан низоли ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклиги ҳамда стрессли вазиятлардан чиқиш йўллари бўйича маърузалар қилинди.
Ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
