Сурхондарё вилояти ИИБ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари билан психопрофилактик суҳбат ўтказилди. 

Суҳбат жараёнида оиладаги ижтимоий аҳвол, оила аъзоларининг бир-бирига бўлган муносабатларининг қанчалик соғлом экани, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти, уларнинг қадриятлар тизими чуқур ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Бунга қўшимча равишда марказда сақланаётган вояга етмаганларни руҳий қўллаб-қуватлаш, уларга мотивасия бериш мақсадида қадимий зиёратгоҳлар, кўнгилочар дам олиш масканларига ҳам олиб чиқилмоқда.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.