Жиззах шаҳар ИИБ пробация гуруҳи назоратидаги маҳкумлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда жазо ўтаётган шахслар суд томонидан белгиланган чекловларга қатъий амал қилишлари зарурлиги уқтирилиб, қонунларни бузиш оқибатлари тушунтирилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, мазкур мақсадда кредит ва субсидиялар олиш тартибларига оид маълумотлар берилди. Йиғилиш жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг сайёр судига уланиб кетди. Мазкур жараёнда ўнгланиш йўлига ўтган 16 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди. Худди шундай, қонунни бузган 1 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроғига алмаштирилди.

Шундан сўнг меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, маҳкумларни ишга жойлаш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, заруратга кўра психолог кўмаги кўрсатилди. Пробация хизмати назорати остида бўлган хотин-қизларга эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.