Нукус шаҳрида йўл-патрул хизмати ходимининг ҳушёрлиги туфайли қидирувдаги шахс қўлга олинди, – дея хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи.

Маълум бўлишича, Нукус шаҳар Ерназар Олакўз кўчасида хизмат вазифасини ўтаётган йўл-патрул хизмати инспектори, сафдор А. Ешниязов “Кобалт” русумли автотранспорт воситасини тўхтатади. Унинг ҳайдовчиси тўғрисидаги маълумотларни планшет қурилмаси ёрдамида текширганида, у қидирувдаги шахс эканлиги аниқланади.

Шундан сўнг, автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилиб, ҳайдовчининг ўзи эса, Хўжайли тумани Иибга топширилади.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

“Постда” мухбири.