Баъзи ҳайдовчиларнинг тўй маросимларида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари афсуски ҳамон учраб турибди.
Яқинда Ҳазорасп тумани ҳудудида ҳам ҳудди шундай ҳолат содир этилди. Тўй маросимида иштирок этган “Малибу” русумли учта автомашина ҳайдовчиси йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётига жиддий хавф туғдирувчи турли қўпол хатти-ҳаракатлар содир этишди. Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ушбу қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонун устиворлиги таъминланди.
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан бундай қўпол қоидабузарликлар такрор содир этилишининг олдини олиш мақсадида шаҳар ва туман ҳудудларида тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
