Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги 2022-йил 9-августдаги 348-сон қарорида қон билан ишлаш хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, бу бўйича волонтёрлик ҳаракатини оммалаштириш, сайёр донорлик кўламини кенгайтириш белгиланган.
Чунончи, ИИВ Марказий госпиталида ҳам ҳар ойнинг иккинчи ҳафтаси “Қон донорлик ҳафталиги” деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан мазкур ҳафталик доирасида ИИВ Марказий госпиталида Қон ва қон маҳсулотларини тайёрлаш бўлинмаси ҳамда Республика Қон марказининг сайёр гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Марказий госпиталининг 10 нафар ходими ва ИИВ Академиясининг 38 нафар курсанти беғараз қон топширишди.
Ўз мухбиримиз.
