Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропотртларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондони, полковник Ш.Худайназаров Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмга борди.
Қўмондон ҳарбий қисмда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлили билан танишиб, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунчиликка амал қилиш юзасидан ўз фикрини билдирди. Шахсий таркибга сўнгги пайтларда ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар ҳақида тушунтирилди.
Шундан сўнг, ҳарбий қисмда амалга оширилиши керак бўлган бир қатор долзарб вазифалар белгиланди.
Б. МЎНИСОВ,
подполковник.
