Қувасой шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбири ўтказилди. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмат хабар бермоқда.
Тадбирга жалб қилинган гуруҳлар томонидан шаҳарнинг Бўстон ва Кокилон маҳаллаларида жойлашган дала ҳовлилар ўрганилиб, бемақсад юрган фуқаролар таянч пунктларига олиб келинди. Вояга етмаганлар, спиртли ичимлик истеъмол қилганлар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мазкур жараёнда 45 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Йтҳларни олдини олиш борасида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 1 ҳолатда маст ҳолда автранспорт воситасини бошқариш, 6 ҳолатда одам ташиш қоидаларини бузиш каби 20 та қоидабузарлик фош этилди.
Пробасия гуруҳи ҳисобида турувчи фуқароларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишини ўрганиш мақсадида бевосита хонадонларига бориб текширилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида шаҳарнинг “Лашкар” Мфйда яшовчи фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қуритилган ҳолдаги наша гиёҳвандлик ўсимлигини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
