Адашган инсонга тўғри йўл кўрсатиш, уни суяш халқимизга хос фазилатдир. Яқинда айбига чин дилдан пушаймон бўлган, муддатидан олдин жазодан озод этилган фуқаролар билан Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А. Тасбаэв учрашди. Мазкур мулоқотдан ҳам ана шундай эзгу мақсад кўзланган эди.
Учрашувда фуқароларнинг ижтимоий-моддий муаммолари атрофлича тингланди. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда уларнинг мурожаатлари максимал даражада қаноатлантирилди. Масалан, Роман Бабаянга идентификасия ИД-картаси расмийлаштирилиб берилди. Шунингдек, унга касбга тайёрлаш бўйича мономарказда ўқиши учун йўлланма топширилди. Бундан ташқари, турар жойга эга эмаслиги сабабли Навоий шаҳридаги умумий ётоқхоналарнинг биридан хона ҳам ажратилди. Шу куни яна 4 нафар фуқарога ҳаётда ўз йўлларини топиб, мазмунли умр кечиришлари учун турар жой, моддий ёрдам ҳамда имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда”мухбири.
Навоий вилояти.
