Ички ишлар органларида давом этаётган "Маънавият ойлиги" доирасида ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази психологик таъминлаш гуруҳи психологлари томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Боғзор” қўрғонида жойлашган “Садоқат боғи” мажлислар залида ёш ходимлар билан малакали мутахассислар иштирокида психологик тадбирлар (семинар, тренинг) ва ўқув-амалий форум ўтказилди.

Биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази психологлари томонидан муассасаларда хизмат олиб бораётган ходимларни психодиагностикадан ўтказиш ишлари режа асосида олиб борилмоқда. Ўтказилган психодиагностика натижаларига кўра руҳий ҳолатида ички ва ташқи омиллар билан боғлиқ психологик муаммолар аниқланса, уларни бартараф этиш мақсадида психологик тренинглар ташкил этиляпти.

М.РАЖАБОВ,

маёр.