Кун қаҳрамони
1988 йил Андижон туманида туғилган. Молия-иқтисод коллежини тамомлаган. Ички ишлар органларида 2011 йилдан буён хизмат қилади. Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ патрул-пост хизмати баталонида кинолог, Кинология хизматида кичик инспектор-кинолог, ветеринария хизмати старшинаси лавозимларида фаолият юритди. Бугунги кунда сафдор Искандар Алимов вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ кинология хизматида кичик инспектор-кинолог сифатида хизмат қилмоқда.
Жалақудуқ тумани Иибга қишлоқ аҳолисининг хонадонларидан газ баллонлари ўғирлаб кетилаётгани ҳақида маълумот келиб тушди. Кинология хизмати Сафдор И.Алимов ўзининг «Рекс» лақабли хизмат ити билан бирга тезкор-тергов гуруҳи таркибида ҳодиса жойига етиб борди.
Аниқланишича, Ҳамзаобод маҳалласида истиқомат қилувчи Дилдора Шабданова ва Феруза Маматованинг уйидан газ баллонлари тун маҳали ўғрилаб кетилган. Искандарнинг буйруғи билан “Рекс” дарҳол из олиб, осойишталик посбонларини қўшни Қатортол маҳалласида жойлашган хондонлардан бирига бошлаб борди. 23 ёшли К.Ж.га тегишли уйнинг қўшимча хоналаридан ўғриланган газ баллонлари топилди.
Борис КЛЕЙМАН.
Суратда: кичик инспектор-кинолог, сафдор Искандар Алимов «Рекс» лақабли хизмат ити билан.
Муаллиф олган сурат.
