Кун қаҳрамони

“Генерал боълишни орзу қилмаган аскар – аскар эмас” деган ажойиб ибора юради ҳарбийларда. Бизнинг қаҳрамонимиз – Сариосиё тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш боълими ҳужжатчиси, сафдор Жавоҳир Аъзамов ҳам Ички ишлар вазири боълишни орзу қилади.

У 1996 йили Сариосиё туманида тугъилган. Узун туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежини тамомлаб, ҳарбий хизматни оътаб келган. Акаси ҳарбий боългани боис Ватанга хизмат қилишдек шарафли касб эгаси боълишни орзу қилган Жавоҳир 2017 йили қоъриқлаш хизмати сафдор ходими сифатида оъз фаолиятини бошлаган.

Айни пайтда Жавоҳир Аъзамов Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш боълимида фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун кунда оънлаб фуқаролар билан мулоқот қилади. Уларнинг зарур ҳужжатларини шакллантириб, ИД карта олишларига коъмаклашиб келмоқда.

Айтиш керакки, бугунги кунга қадар боълим томонидан 2680 нафар фуқарога ИД карта, 16 минг нафарга яқин фуқарога эса хорижга чиқиш-келиш паспорти расмийлаштирилди. Чегара ҳудудларда яшовчи 323 нафар шахс вақтинча роъйхатга олинди. Мазкур ёъналишдаги ишларни оъз вақтида амалга оширишда сафдор Жавоҳир Аъзамовнинг ҳам ҳамкасблари қатори яхшигина ҳиссаси бор.

Оъз ишини пухта бажарадиган Жавоҳир фуқаролар билан ҳам хушмуомалалик билан муносабатда боълади. Яхши хулқ ва одоби учун эса ҳамкасблари ҳам уни ҳурмат қилишади.

Орзулари осмон қадар боълган қаҳрамонимизнинг ниятлари амалга ошишини биз ҳам истардик. Зеро, эл юкини енгил қилиш нияти билан яшаётган йигитнинг бошқаларга нафи коъпроқ тегади.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.