Олот, Қоракўл ва Жондор туманлари ички ишлар органлари томонидан ярим йилда амалга оширилган иш натижалари бошқарма бошлиғи, подполковник И.Турсунов ҳузурида сарҳисоб қилинди. Муҳокамаларда ушбу туманлар ҳудудларида жорий йилнинг олти ойи давомида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, келгусида “маҳаллабай” тизим асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликка риоя қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳар бир туманда масъул раҳбарлар томонидан йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма бир таҳлил қилинди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган муҳокама йиғилишида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, туманларга масъул этиб бириктирилган соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва бошқа мутасаддиларнинг ярим йиллик иш натижалари бирма-бир кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларни қўллаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.