Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида ҳисобот учрашуви бўлиб ўтди. Унда мазкур олий таълим муассасасида фаолият олиб бораётган вилоят ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори ҳамда профилактика инспекторлари талабалар ўртасида юзага келаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан ахборот беришди. 

Шундан сўнг келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди ва қўшма режа ишлаб чиқилди. Режада келгусида университет ҳудудида жиноят содир этилишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.