Мамлакатимизга ташриф буюрган франциялик сайёҳ Дупонт Тҳомас    жорий йилнинг 27 апрел куни Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган қора рангли “СОНЙ” русумли видеокамерасини “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида эҳтиёцизлиги оқибатида йўқотиб кўйгани бўйича мурожаат қилган.

Бошқарма Тезкор бўлинмаси ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув тадбирлари давомида “СОНЙ” русумли видеокамера “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида унутиб қолдирилгани аниқланди ва эгасига топширилди.

– “Лазги” халқаро рақс фестивалини томоша қилиш учун қадимий ва қўҳна заминга ташриф буюрдим, – дейди франциялик сайёҳ. – Фестивал жуда қизиқарли, таассуротларга бой тарзда ўтаётганди. Тасодифан шундай нуфузли фестивалнинг бетакрор суратлари жойланган видеокамерамни йўқотиб қўйдим. Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилгач, мушкулим осон бўлди. Мен бундан жуда хурсандман ва бошқарма ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман.

Худойберган ЖАББОРОВ,

Хоразм вилояти.