“Сайёр-Академия” ўқув дастури доирасида Фарғона вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Мазкур ўқув машғулотида ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази, ИИВ Академиясининг криминалистик экспертизалар кафедраси вакиллари иштирок этиб, соҳа ходимлари учун криминалистик экспертизаларни ўтказишдаги просессуал, методик ва техник талаблар бўйича амалий ва назарий дарсларни олиб бордилар.

Машғулотлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ва фаолият давомида учраётган мавзуга доир саволларига тажрибали устозлардан батафсил жавоблар олишди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.