Аҳолининг мурожаатларини тинглаш, муаммолларини ўрганиш ва ҳал этиш бугуннинг асосий талабидир. Шу мақсадда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-маёр Азиз Тошпўлатовнинг Мирзо Улуғбек туманидаги навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Тумандаги Тошкент геодезия ва картография коллежида ўтган қабулда 37 нафар фуқаронинг моддий ва ижтимоий ёрдам, соғлиғи билан боғлиқ муаммо, олий таълим шартнома пулини тўлаш, муддатли ҳарбий хизматга йўлланма олиш ҳамда ишга жойлашиш каби мурожаатлари ўрганилди. Шундан 15 нафарининг муаммоси жойида ҳал этилди. 12 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. 10 нафарининг мурожаати бўйича масъулларга топшириқ берилди. Шунингдек, ҳудуд аҳолиси ва ёшлар иштирокида ташкил этилган мулоқот давомида 16 ёшга тўлган Проскуряков Никитага ИД-карта тантанали равишда топширилди.
Бу каби учрашув ва мулоқотларнинг ташкил этилиши туман аҳолисининг турмуш шароитларини янада яхшилашга ҳамда давлатдан рози бўлиб яшаш ҳиссини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Сарвар СОБИРОВ,
“Постда” мухбири.
