Фарғона вилоятининг Риштон туманида 3-сектор кесимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан юзма-юз мулоқот чоғида туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ҳожиакбар Тошпўлатов ўзи раҳбарлик қилаётган секторда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ўтказилган сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашувлар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш тажрибаси ҳақида маълумот берди. ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Тадбир якунида 3-сектор ишчи гуруҳи билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига ташаккурномалар топширилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.