Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-апрелдаги тегишли Фармонига биноан жазодан озод этилган 11 нафар шахс билан вилоят сектор раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди. 

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг аниқланган муаммоларининг айримлари бартарф этилган бўлса, вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаатларини бўйича масъулларга топшириқлар берилди. 

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.