Шаҳрисабз туманида сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар учун навбатдаги қабул ташкил этилди.
Унда аҳолинининг электр энергияси, ичимлик суви таъминотини ва йўл инфратузилмасини яхшилаш, тиббий хизматлар ва моддий ёрдам масалаларига оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти ўрганишга вақт талаб этиши инобатга олиниб, ҳал этиш учун масъул шахсларга юклатилди.
Уйғун АБДУСАЛОМОВ,
подполковник.
Қашқадарё вилояти.
