Кун қаҳрамони
Жорий йилнинг 9 декабр куни тахминан тунги соат 22:30 лар эди. Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида “Нексия-3” русмули автолуов тўхтатилади. Ушбу автоулов ҳайдовчиси В. Т. ўзини бежо тута бошлайди. Шундан сўнг, автоулов салонидаги бардачок ичида тўқ жигарранг, ўткир ҳидли сақичсимон гиёҳвандлик моддаси топилади.
Ушбу жиноятни фош этишда ҳакмкасблари билан биргаликда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси К ва ОТДҲХТ махсус баталони инспектори, катта сержант Жасур Тўрабоев ҳам жонбозлик кўрсатди.
У жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 30 га яқин гиёҳвандлик, 5 та психотроп модда, 5 та қидирув ва 10 га яқин спиртли исимлик истеъмол қилиб автоулов бошқарган шахсларни аниқлашда иштирок этган.
Жумладан, 11 декабр куни “Шарқ” ЙПХ масканидан ўтиб кетаётган автоулов ҳужжатларини текшириш учун тўхтатилганида, ҳайдовчи 1985 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманида туғилган С. Б. муқаддам жиноят содир этиб, қидирувда эканлиги аниқланган.
Қаҳрамонимиз Ж.Тўрабоев 1989 йилда Тошкент вилояти Бўка туманида таваллуд топган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2014 йилдан бошлаган. 2018 йилдан эътиборан ҳозирги лавозимида хизмат қилиб келмоқда.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.