Урганч халқаро аэропорти ҳудудида вилоят божхона бошқармаси, ДХХ ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда юртимизга келган С.Анварнинг (воқеа иштирокчиларининг исми-шарифи ўзгартирилган) юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу юклар ичидаги конфетлар орасида 10 дона целлофан пакетчаларга ўралган жами оғирлиги 175 грамм “героин” ҳамда 16 дона целлофан пакетчаларга қадоқланган жами оғирлиги 405 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давомида ушбу гиёҳвандлик воситаларини М.Асад исмли шахс қабул қилиб олган вақтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.