Вилоят ИИБ ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ва қатор мутасадди ташкилотлар жойларда назорат рейд тадбирларини амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Бухоро шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли орасида санитария-эпидемиологик ва гўшт, гўшт маҳсулотлари сотувида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назорат тадбирлари олиб борилди. Мазкур тадбирлар давомида санитария қоидаларига амал қилиб, намунали фаолият юритиб келаётган Орифон кўчасида жойлашган гўшт дўконлари алоҳида намуна қилиб кўрсатилди.

 Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати