Рамазон ойида эътиборга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак бериш халқимизга хос эзгу қадрятлардан. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7254-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан ҳам бу борада хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Яқинда мазкур ҳарбий қисмда узоқ йиллар хизмат қилиб шарафли ва масъулиятли бурчини адо этган, 2020 йилда касаллик туфайли вафот этган кичик сержант Ҳабибилло Жўрамирзаев хонадонига бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ташриф буюриб, марҳум ҳарбий хизматчининг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.
Б. Мўнисов,
подполковник.
